“Ўзбекнефтгаз”: Эрон компаниялари билан нефть ва газни қайта ишлаш лойиҳалари бўйича музокаралар олиб борилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Техрон шаҳрида 14-16 май кунлари ўтказилган нефт ва газ кўргазмасида иштирок этди.
Кўргазма доирасида Эрон Ислом Республикаси Нефть вазирлиги таркибига кирувчи бир қатор ташкилот, корхоналар билан учрашув ва музокаралар ўтказилди.
Хусусан, Эрон миллий нефть компанияси (National Iranian Oil company, NIOC) ҳамда Миллий нефт-кимё компаниясида (National Petrochemichal Company, NPC) нефть ва газни қайта ишлаш лойиҳалари бўйича музокаралар олиб борилди.
Маълумот ўрни таъкидлаш жоизки, NIOC компанияси кунига ўртача 4 млн баррел нефть ва 500 млн куб метр газни қазиб чиқариш имкониятига эга.
Учрашувлар давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ вакиллари томонидан бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида нефть ва газ саноатида амалга оширилаётган трансформация жараёнлари, инвестиция лойиҳалари, корхоналарнинг ишлаб чиқариш имкониятлари, барпо этилаётган технологик кимёвий кластерлар ҳақида ахборот берилди.
Шунингдек, учрашув доирасида Эрон компанияларининг фаолиятига бағишланган ҳамда қайта ишлаш саноати, нефт-газ кимёси соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Ўз навбатида, эронликларга “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватлари, импорт маҳсулотлар номенклатураси, тури, техник талаблари, харид тартиб-қоидалари бўйича атрофлича маълумотлар берилди.
Компаниялар вакиллари билан заводлар даражасида ҳамкорликда ишлаш бўйича мутахассисларни белгилаб олиш, ўзаро имкониятларни ўрганиб чиқиш бўйича таклифлар олишга келишилди.
Учрашувда "Ўзбекнефтгаз" АЖ ҳамкорликда полимер маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, қувурлар ва плёнкалар учун композит полимерлар ишлаб чиқариш имконияти, шунингдек полимерларнинг янги маркаларини ўзлаштириш масалалари кўриб чиқилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|