“Ўзбекнефтгаз”: Тизимда фаолият юритаётган ходимлар ўртасида “Шахмат кунлари” турнири ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2021 йил 14 январдаги “Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4954-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшриғига асосан “Шахмат кунлари” турнири бўлиб ўтди.
“Ўзбекнефтаз” АЖ Бирлашган касаба уюшмаси, Персонални бошқариш департаменти томонидан Тошкент шаҳридаги Халқаро шахмат академиясида уюштирилган мусобақада тизимдаги корхоналардан ходимлар ўзаро куч синашишди.
Мусобақа Халқаро шахмат федерациясининг амалдаги қоидалари асосида ташкил этилди ва рапид йўналишида 2 гуруҳда яъни аёллар ҳамда эркаклар ўртасида ташкил этилди.
Кескин курашларга бой бўлган учрашувлар натижасига кўра, ғолиблар тўплаган очколари сонига қараб аниқланди. Эркаклар ўртасидаги беллашувларда ақл гимнастикасида кучли эканлигини амалда исботлаган “Uz-Kor gaz chemical" ҚК MЧЖ ходими Аметов Алимжон 1-ўринни қўлга киритди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ марказий аппарат ходими Ражапов Акрам 2-ўринни эгаллаган бўлса, “Ўзнефтгазбурғулашишлари” МЧЖ ходими Ражабов Алишер 3-ўринни қўлга киритди.
Аёллар ўртасидаги беллашувлар ҳам анча муросасиз тарзда ўтди ва рақибаларига имконият қолдирмаган “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ ходимаси Қўзиева Хуршида 1-ўринга сазовор бўлди. “Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ ходими Хасанова Лайло эса 2-ўринни, “Гулстон нефт базаси” МЧЖ ходимаси Ачилова Гулноза 3-ўринни эгаллади.
Мусобақада 1-, 2-, 3-ўринни эгаллаган ходимлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланадилар.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|