“Ўзбекнефтгаз”: “Мадад бўл” шиори остида донорлик акцияси ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ёшлар иттифоқи ва Персонални бошқариш департаменти томонидан “Мадад бўл” шиори остида донорлик акцияси ўтказилди.
Ушбу акцияни ташкил этишдан мақсад тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, бемор ҳаётини сақлаб қолиш, шунингдек, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб қилишдан иборат.
Инсоннинг ҳаётини асраб қолиш кўпинча қон қуйиш жараёни билан боғлиқ. Қон эса кимё лабораторияларида ишлаб чиқилмайди, у инсон организмидаги бебаҳо неъмат. Фақат яхши инсонларнинг ёрдами билангина оғир аҳволдаги беморларни ҳаётга қайтариш, уларнинг умрига умр қўшиш мумкин.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан “Мадад бўл” шиори остида ўтказилган донорлик акциясида 60 дан ортиқ марказий аппарат ходимлари ихтиёрий равишда қатнашишди.
Топширилган қон онкология ва гематология марказларида даволанаётган болалар учун беғараз берилади.
Турли касалликлар туфайли қонга муҳтож бўлган болажонларга ҳаёт бағишлаш ва уларнинг соғайиб кетишларига ҳисса қўшишдек хайрли ва савобли ишларни келгусида ҳам давом этирилиши мақсад қилиб олинди.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш