“Ўзбекнефтгаз”: “Нефть ва газ соҳасидаги инновациялар” ҳафталиги ўз ишини бошлади
Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаклида “Нефть ва газ соҳасидаги инновациялар” ҳафталигига старт берилди. Тадбир доирасида иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларнинг илмий ишланма ва инновацион маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилмоқда.
Кўргазмада “Ўзбекнефтгаз” АЖ стендида соҳа мутахассислари томонидан Республика олимлари ва Инновацион ривожланиш вазирлиги тегишли мутахассисларига ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар бўйича тўлиқ маълумотлар бериб борилади.
Ҳафталик доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ишлаб чиқариш корхоналарининг 2022-2026 йилларда ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиниши режалаштирилган илмий-инновацион эхтиёжлари бўйича кохоналарнинг инновация бўйича менежерлар томонидан тақдимотлари ташкил этилди.
Шунингдек, Республика олимлари томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг илмий-инновацион эхтиёжларидан келиб чиқиб, нефть ва газ соҳаси ишлаб чиқариш корхонларига ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш, ҳамда Жамиятнинг эхтиёжини тўлиқ қондириш мақсадида тайёрланган илмий-изланиш ва инновацион лойиҳалар такдимотлари ўтказилади.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, бугунги кунда олимлар томонидан 50 га яқин лойиҳалар бўйича тақдимотлар ўтказиш таклифлари олинган бўлиб, бу тақдимотлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилмоқда.
Тадбир доирасида 23 ноябрь куни И.М. Губкина номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали олимлари ва талабалари томонидан таклиф этилган илмий-инновацион лойиҳалар тақдимотлари ўтказилди.
Унда Республика илмий текшириш ва лойиҳа институтлари томонидан Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги маблағлари эвазига нефть ва газ соҳасида бажарилган Давлат грантлари асосида олинган натижалар бўйича тақдимотлар ўтказилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|