“Ўзбекнефтгаз”: Волонтёрлар билан самарали ишни ташкил этиш бўйича ўқув-семинар ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Волонтёрлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 169-сонли қарорига мувофиқ Ёшлар ишлари агентлиги томонидан волонтёрлар билан самарали ишни ташкил этиш бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ушбу ўқув-семинарда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Ёшлар иттифоқи координатори Хабибуллаев Дилмурод иштирок этди. Семинар давомида волонтёрларнинг асосий вазифалар ва бажарадиган ишлари билан таништирилди.
Хусусан, волонтёрлик йўналиши, имижи, волонтёрлик ҳаракатини вужудга келиши ва ривожланиши, Ўзбекистонда волонтёрлик фаолиятнинг ҳуқуқий асослари ва шу каби мавзулар ёритилди.
Иштирокчилари волонтёрлик фаолиятига оид бўлган мавзуларда ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. Ўқув-семинар сўнгида барча қатнашувчиларга республика ўқув-семинарида фаол иштироки учун сертификатлар топширилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|