August 17, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Импорт қилинадиган углеводород хом ашёларини етказиб берувчилари орасида танлов ўтказилмоқда

Бош саҳифа Русский

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 2022 йил охиригача импорт қилинадиган углеводород хом ашёсини сотиб олиш учун етказиб берувчи компаниялар орасида танлов ўтказилишини эълон қилади.

Хусусан, жорий йил якунига қадар завод эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган углеводород хом ашёсининг миқдори қуйидагиларни ташкил этади:

• 20 минг тонн газойль;
• 20 минг тонн нефть;
• 20 минг тонн газ конденсати.

Етказиб бериш жойи: Ўзбекистон Республики, Бухоро вилояти, Қоровулбозор тумани, Мустақиллик кўчаси 1-уй: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи.

Танловнинг ўтказилиш муддати

• Ҳужжат топширишнинг бошланиш муддати – 2022 йил 11 август.

• Ҳужжат топширишнинг сўнгги муддати – 2022 йил 30 август.

Танлов ташаббускори билан алоқалар:

Масъул шахс: Назиров Сулаймон
Тел.: +998 65 365-42-50
Қўшимча телефон рақамлар: +998 65 364-13-44; +998 91 311-16-61;
Электрон почта манзили: [email protected] ва [email protected]

Сизни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган углеводород хом ашёсини харид қилиш бўйича ўтказилаётган танловда фаол иштирок этишингизга умид қиламиз.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|