August 29, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: "Хожиказган" конида қайта таъмирланган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати қазиб олинмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса мураккаб таъмирлаш ишлари олиб борилгандан кейин ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли "Хожиказган" конининг 61-сонли қудуғида юқори маҳсулдор қатламга ўтиш ишлари олиб борилди. “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилган таъмирлаш ишларидан сўнг, қудуқ ишга туширилди.

Ушбу қудуқнинг 1922-1920 ва 1917-1910 метр оралиғларида перфорация ишлари олиб борилди. Ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: "Хожиказган" газконденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|