July 18, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Завод ва бошқармалардаги ускуналарнинг яроқсиз ҳолатга келган паспортлари қайта тикланмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июлдаги “Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” AЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан Рақамлаштириш ва автоматлаштириш лойиҳа офиси томонидан Бошқарув аппарати ва унга қарашли корхоналар, шу жумладан углеводородларни қазиб олиш ва қайта ишлаш объектлари фаолиятини рақамлаштириш ва автоматлаштириш концепцияси тасдиқланган эди.

Ушбу концепция асосида айни пайтда Трансформация ва операцион самадорлик департаменти лойиҳа офиси, Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти ва Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаментининг “Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш”, “Саноат хавфсизлиги” ташаббуслари жорий қилинмоқда.

Хусусан, ускуналардан фойдаланишда саноат хавфсизлигини етарли даражада таъминлаш ва ускуналар паспортлари маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида паспорти йўқ ёки ускуналарнинг яроқсиз ҳолатга келган паспортларини тиклаш чора-тадбирлари олиб борилмоқда. Олиб борилган тадбирлар доирасида ҳозирги кунга келиб, 7 940 дона асосий ҳамда 20 312 дона ёрдамчи ускуналар техник паспортлари рақамлаштирилди.

Завод ва бошқармаларнинг асосий ускуналар паспортлари маълумотлар базасини шакллантиришдаги кейинги қадамда, ускуналарнинг паспорти йўқ ёки ускуналарнинг яроқсиз ҳолатга келган паспортларини тиклаш чора-тадбирларини амалга ошириш режалаштирилган. Айни пайтда Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти билан ҳамкорликда бирламчи рўйхат шакллантирилди ва тегишли департамент мутахассилари билан уларни тиклаш чора-тадбирлари кўриб чиқилмоқда.

Куни кеча амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш мақсадида "Паспорти йўқ ёки ускуналарнинг яроқсиз ҳолатга келган паспортларини тиклаш чора-тадбирлари" мавзусида видеоанжуман ўтказилди. Унда завод ва бошқармалар, Рақамлаштириш ва автоматлаштириш лойиҳа офиси ва Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишда ускуна паспортларини тиклаш ҳолати бўйича ҳисоботлар таҳлил этилиб, бу борадаги мавжуд тўсиқлар ва уларни бартараф қилиш йўллари муҳокама этилди. Унда акциядорлик жамиятининг бош механиги томонидан ускуналар паспортларини тиклашнинг долзарблиги ва қурилмалардан хавфсиз фойдаланишдаги аҳамияти бўйича маъруза ўқилди.

Йиғилишда завод ва бошқармалардаги ускуналарнинг яроқсиз ҳолга келган паспортларининг дубликатларини тайёрлаб бериш хизмати бўйича тегишли рухсатномага эга пудратчи ташкилотлар тўғрисида маълумот олиш, техник топшириқ тузиш, ускуналар паспортлар билан таъминланганлик ҳолати ва олиб борилаётган ишлар бўйича ҳисобот тайёрлаш топшириғи берилди. Шунингдек, паспорти йўқ ёки техник паспорти яроқсиз ҳолга келган ускуналар паспортларини тиклаш жараёнини кузатиш ва назорат қилиш бўйича Комиссия тузишга қарор қилинди.

Йиғилиш якунида белгиланган вазифаларга оид ишларни жадаллаштириш ҳамда келгусида ҳамкорликда иш олиб бориш келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|