January 13, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: 12 январь куни биржа савдолари орқали 5290 тонна АИ-80 автобензин сотилди

Бош саҳифа Русский

2023 йил 12 январь куни 3,8 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан 3,2 минг тонна Бухоро ва 0,6 минг тонна Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида.

Жорий куни 4644 тонна АИ-80 автобензин (Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (Бухоро НҚИЗ) 3644 тонна, “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК 1000 тонна) биржа савдоларига қўйилиб, сотилди. Бунда, ҳар бир тонна Бухоро НҚИЗдан қўйилган автобензин учун нарх 6295 минг сўмдан (4721 сўм / литр), “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХКдан эса 6295 минг сўмдан (4721 сўм / литр) шаклланди.

Жорий ойнинг 12 январь куни биржа савдоларида жами 5290 тонна АИ-80 автобензин сотилиши режалаштирилди, шундан Бухоро НҚИЗ томонидан 4290 тонна ва “Sanoat Energetika Guruhi” МЧЖ ХК томонидан 1000 тонна.

Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро НҚИЗ томонидан Аи-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинган.

Жорий ой давомида нефть базаларга жами 36817 тонна, жумладан 12 январь куни 3380 тонна Аи-80 русумли автобензин юклаб берилди.

2023 йил 12 январь куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 4364 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 341 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 1806 тонна, Андижонда 152 тонна, Бухорода 387 тонна, Жиззахда 196 тонна, Қашқадарёда 240 тонна, Навоийда 172 тонна, Наманганда 255 тонна, Самарқандда 78 тонна, Сурхондарёда 166 тонна, Сирдарёда 115 тонна, Фарғонада 227 тонна ва Хоразм вилоятида 229 тонна.

2023 йил 13 январь ҳолатига жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 20,8 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида 0,6 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.

Нефтни қайта ишлаш заводларида 77,4 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 57,2 минг тонна ва Фарғона заводида 20,2 минг тонна.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|