October 5, 2022

"Ўзбекнефтгаз": Мўйноқда 4300 метргача бурғиланган қудуқдан кунига 650-700 минг куб метр табиий газ қазиб олинмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса мураккаб таъмирлаш ишлари олиб борилгандан кейин ишга қўшилмоқда.

Жорий 2022 йил “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти учун жуда самарали ва сермаҳсул бўлмоқда. Хусусан, “ERIELL” компанияси билан ҳамкорликда Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Қуйи Сургил” газконденсат конидаги 23-сонли қудуқда олиб борилган бурғилаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди. Бурғилашдан сўнг 4300 метр чуқурликка мустаҳкамлаш қувури туширган ҳолда қудуқ ўзлаштирилди.

Бугунги кунда, “ERIELL” компанияси томонидан Устюрт регионига “ZJ-70” маркали Хитойда ишлаб чиқарилган 4 та бурғилаш дастгоҳлари жалб қилинган бўлиб, “Қуйи Шарқий Бердақ” конининг 10-, 12-сонли ва “Қуйи Сургил” конининг 23-, 24-сонли қудуқларида бурғилаш ишлари олиб борилмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, “Қуйи Сургил” конидаги 23-сонли қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 650-700 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 5,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Қуйи Сургил” газконденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2018 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|