January 26, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилнинг 25 январь кунига қадар “Ҳудудгазтаъминот” АЖга 45,7 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб ва ишлаб чиқариш бошқарма ва корхоналари томонидан суюлтирилган газ маҳсулоти “Ҳудудгазтаъминот” АЖ га юклаш режаси ортиғи билан бажарилмоқда.

2023 йил 1-25 январь кунлари “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ишлаб чиқарувчи завод ва бошқармалар томонидан Республика аҳолиси ва имтимоий соҳа объекталари учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминот филиалари орқали 45,7 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Белгиланган режага нисабатан 0,6 минг тонна ортиқ ёки 101,3% бажарилди.

Жумладан:

• Қорақалпоғистон Республикасига – 1,4 минг тонна;
• Андижон вилоятига – 7,0 минг тонна;
• Бухоро вилоятига – 2,1 минг тонна;
• Жиззах вилоятига – 1,0 минг тонна;
• Қашқадарё вилоятига – 7,6 минг тонна;
• Навоий вилоятига – 1,1 минг тонна;
• Наманган вилоятига – 5,7 минг тонна;
• Самарқанд вилоятига – 6,3 минг тонна;
• Сурхондарё вилоятига – 5,0 минг тонна;
• Сирдарё вилоятига – 1,0 минг тонна;
• Тошкент вилоятига – 0,6 минг тонна;
• Фарғона вилоятига – 5,8 минг тонна;
• Хоразм вилоятига – 1,6 минг тонна.

Республика ҳудудида ҳаво ҳароратининг пасайиши даврида истеъмолчиларга суюлтирилган газни узлуксиз бир маромида етказиб берилишини таъминлаш мақсадида, бугунги кунда Жамият тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарнинг маҳсулот сақлаш сиғимларида 1,5 минг тонна суюлтирилган газ захиралари мавжуд.

Маълумот учун: Жорий йилнинг январь ойида “Ҳудудгазтаъминот” АЖга 56,0 минг тонна юклаб бериш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|