November 30, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Акциядорлик жамиятининг 2020-2022 йиллар учун тузилган жамоа шартномасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви ва Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси Раёсати томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020-2022 йиллар учун тузилган жамоа шартномасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Ушбу муносабат билан Шўртан, Муборак, Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ҳамда Бухоро, Қарши нефть базалари, “Ўзнефтгазбурғулаш ишлари” МЧЖда ходимлар учун давра суҳбатлари ҳамда семинарлар ўтказилди.

Тадбирлар “Ўзбекнефтгаз”АЖ Жамият юридик департаменти, HR-департаменти ҳамда Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ташкил этилди.

Учрашув ва семинарлар кун тартибида дастлаб ходимларга “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2020-2022 йиллар учун тузилган жамоа шартномасига киритилган қўшимча ва ўзгартиришлар ҳақида ҳамда янги қабул қилинган Меҳнат кодекси мазмун-моҳияти ва аҳамияти юзасидан батафсил маълумот берилди.

Шундан сўнг ““Ўзбекнефтгаз” АЖда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилаш тўғрисида”ги Жамият Бошқарувининг қарори билан тасдиқланган норматив ҳужжатлар ижросини таъминлаш ҳолати бўйича ҳисоботлар тингланди.

Мазкур тадбирлардан кўзланган асосий мақсад Жамият ходимлари одоб-ахлоқининг ягона принциплари ва қоидалари тўғрисида ахборот бериш, уларнинг ўз хизмат вазифаларини виждонан ва самарали бажаришлари учун шарт-шароитлар яратиш, меҳнат интизомига қатъий риоя қилинишини таъминлаш, суиистеъмолликларнинг ва манфаатлар тўқнашувини олдини олишдан иборат.

Ўз навбатида ушбу норматив ҳужжатларнинг ижро этилишида юзага келадиган масалаларда амалий ёрдамлар кўрсатиб бориш мақсадида Телеграм ижтимоий тармоғида масъул ходимлар учун “Меҳнат муносабатларини муҳокама қилиш майдони” рукни остида гуруҳ ташкил этилди. Ушбу канал орқали норматив ҳужжатларни қўлланилишида юзага келадиган муаммолар ва низоли масалаларни муҳокама қилиш ҳамда амалий ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|