“Ўзбекнефтгаз”: Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг вакант иш ўринлари учун ёш кадрлар тест синовидан ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва заводларнинг кадрлар захирасини истиқболли ёш мутахассислар билан тўлдириш ишлари изчил олиб борилмоқда. Бу борада маҳаллий олий таълим муассасалари билан кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик алоқалар йўлга қўйилган.
Хусусан, бугунги кунда Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш, уларни мутахассисликлари бўйича касбга йўналтириб, бандлигини таъминлаш, шу билан бир қаторда бошқармани иқтидорли, ташаббускор, рақобатбардош кадрлар заҳирасини шакллантириш мақсадида чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.
Куни кеча бошқармага ишга кириш учун мурожаат этган олий таълим муассасаларининг иссиқлик энергетикаси ҳамда техналогик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш йўналишини тамомлаган ёш мутахассислар ўртасида тест синови ўтказилди.
Бошқарманинг ишга қабул қилиш тўғрисидаги Низомига асосан, танловнинг 1-босқич тест синовида 62 нафар олий таълим масканларини битирган ёш мутахассислар иштирок этишди.
Дастлаб иштирокчиларга тест топширишнинг тартиби ишчи гуруҳ аъзолари томонидан тушинтирилди. Шундан сўнг синов жараёнлари видеокузатув назорати остида махсус компьютер воситалари билан жиҳозланган хонада олиб борилди. Имтиҳон махсус ишчи гуруҳ аъзолари ва Ёшлар ишлари агентлиги Муборак туман бўлимининг ходимлари назоратида ташкил этилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|