“Ўзбекнефтгаз”: Маълумотлар махфийлигини таъминлаш юзасидан хорижий тажрибалар ўрганиб чиқилмоқда
“Киберхавфсизлик тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хавфсизлиги сиёсати талаблари асосида жамият фаолиятида киберхавфсизлик тизимини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Киберхавфсизлик лойиҳаларини амалга ошириш доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хавфсизлиги мутахассислари томонидан конфиденциал маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш юзасидан хорижий тажриба ва ечимлар ўрганиб чиқилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятида киберхавфсизлик лойиҳаларини амалга ошириш масалалари Белоруссиянинг “Тэксод Технолоджиз” МЧЖ компаниясининг киберхавфсизликни таъминлаш борасидаги технологик ечимлари видеоконференция тарзида ўтказилган муҳокаманинг диққат марказида бўлди.
Муҳокамада беларус компанияси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган DLP (Falcongaze) тизимининг ечимлари ва имкониятлари бўйича тақдимот ўтказилди.
Унда қуйидаги асосий функциялари таъкидланди:
• ходимлар томонидан маълумотлар билан рухсат этилмаган амалларни тасодифий ва билвосита амалга оширилишини олдини олиш;
• соҳа фаолиятини тартибга солувчи ваколатли орган томонидан белгиланган талабларга риоя этилишини кузатиш ва мониторинг қилиш;
• файлларнинг ҳаракатини кузатиш ва барча бизнес-коммуникация жараёнларини архивлаб бориш.
Ахборот хавфсизлигини таъминловчи тизимлар (DLP) фаолиятининг асосий принципи компания ички тармоғидан ташқи муҳитга узатиладиган маълумотларни назорат қилишдан иборат. Маълумки, DLP тизимининг асосий вазифаси белгиланган ахборот хавфсизлиги талаблари бузилишини қайд этиш, ҳолат аниқланганда тегишли масъул мутахассисларни автоматик равишда хабардор қилиш, шунингдек, рухсат этилмаган ҳаракатларга йўл қўймаслик, яъни ахборот хавфсизлиги талаблари бузилишининг олдини олишга хизмат қилади.
Айтиш жоизки, “Тэксод Технолоджиз” компанияси конфиденциал маълумотлар тарқалишини олдини олиш ва ходимлар иш самарадорлигини ошириш ва белгиланган талабларга риоя этишни назорат қилувчи дастурий ечимлар ва DLP тизимларини ишлаб чиқаради.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари томонидан компаниянинг ахборот хавфсизлиги бўйича ечимлари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Муҳокама якунида Жамият фаолиятида компаниянинг ечимларини жорий этиш масалалари бўйича атрофлича ўрганиб чиқишга келишиб олинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш