January 6, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Мутахассислар ва олимлар иштирокида илм фанни ишлаб чиқаришга интеграциялашувига бағишланган илмий-амалий анжуман ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ташаббуси билан Қашқадарё вилоятида жойлашган Муборак газни қайта ишлаш заводида Интеллектуал ёшлар маркази фойдаланишга топширилди. Марказнинг очилиш маросимидан сўнг “Илм фанни ишлаб чиқаришга интеграциялашуви, Ўзбекистонда нефт ва газ саноатининг инновацион ривожланишининг ҳаракатлантирувчи омили” мавзусида илмий - амалий анжуман ўтказилди.

Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 7 июлдаги “Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланган чора-тадбирлар доирасида ташкил этилди.

Унда Республиканинг 10 дан ортиқ Олий таълим ва илмий текшириш институтларидан 100дан ортиқ ёш олимлар ва мутахассислар иштирок этишди.

Анжуманни Муборак газни қайта ишлаш заводи Бош директори Ш. Шамсиев кириш сўзи билан очиб, нефть ва газ саноатини юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, мазкур соҳада илм-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга тўғридан-тўғри татбиқ қилиш бугуннинг энг асосий вазифалардан бири эканини таъкидлади.

Мазкур анжумандан кўзланган мақсади – нефть ва газ соҳасида ҳар уч томон, яъни илм-фан соҳаси ва ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида ўзаро интеграцияни йўлга қўйиш, ҳар томонлама алоқаларни ривожлантириш, нефть ва газ ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш бўйича инновацион технологиялар билан танишиш, шунингдек бошқа долзарб мавзулар бўйича муҳокамалар ўтказиш учун ягона майдон яратишдан иборат.

Анжуман давомида илмий текшириш институтлари олимлари, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг марказий аппарат департамент раҳбарлари ва тизим ташкилотларидан вакиллар миллий нефть ва газ саноатида маҳаллий хом ашёлар технологияларини қўллаш, нефть ва газ геологиясини ривожлантиришда олимлар билан ҳамкорликнинг энг долзарб йўналишлари бўйича ўзаро фикр алмашилди.

Шунингдек, газни қайта ишлаш бўйича истиқболли лойиҳалар, конларнинг рақамли моделини жорий этиш, маҳаллий хом ашёлар асосида янги импорт ўрнини босувчи катализаторлар ва қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган чиқиндилардан иккиламчи ишлаб чиқаришда хом ашё сифатида фойдаланиш каби мавзуларда илмий маърузалар ўқилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|