“Ўзбекнефтгаз”: Нефть-газ қудуқлар фаолияти, ишчилар яшаш шароитларини яхшилаш бўйича ташкилий тадбирлар амалга оширилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан қишни беталафот ўтказиш мақсадида нефть ва газ қудуқларида бурғилаш ва таъмирлаш ишлари самарадорлигини ошириш, ишчиларнинг яшаш шароитларини янада яхшилашга қаратилган чоралар кучайтирилмоқда.
Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қудуқларининг бурғилаш, мукаммал таъмирлаш объектларида йўналишлар бўйича иш жараёнларига амалий ёрдам бериш, меҳнат шароитларини яхшилаш мақсадида департамент бошлиқлари ва ҳудудлардаги нефть базалари раҳбарларидан иборат “Ишчи гуруҳ”лар газ конлари ва технологик объектларида ўрганишлар олиб бормоқда.
Жорий йилнинг 29-30 декабрь кунлари “Ишчи гуруҳ”лар Қашқадарё вилоятидаги Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси газ конлари ва технологик объектларида бўлишди.
Дастур кун тартибига асосан “Ишчи гуруҳ”лар нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари раҳбарияти билан биргаликда Муборак регионидаги “Култак”, “Тегирмон”, “Янги Тегирмон”, “Иймон”, “Янги Алат”, “Ободқишлоқ”, “Илонли” ва “Олтинкўл” каби янги истиқболли майдонлардаги излов-қидирув қудуқлари, “Зеварда”, “Ўртабулоқ”, “Алан”, “Шарқий Денгизкўл” конларида ишлатиш қудуқларини бурғилаш ва капитал таъмирлаш ишларини кўздан кечиришди.
Ушбу объектларда Янги йил байрамида ҳам нефть ва газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш узлуксиз давом эттирилади. Бу ерда фаолият олиб бораётган ишчи-ходимлар қудуқларни бурғилаш ва мукаммал таъмирлаш ишларини бир сонияга ҳам тўхтатмай, кечаю-кундуз меҳнат қилишади.
Шу боис “Ишчи гуруҳ” аъзолари Ўзбекистон аҳолиси ва саноат корхоналарига нефть ва газ маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида тинимсиз меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг шароити, хавфсизлиги, ётоқхона, дам олиш хоналари, ошхоналардаги шарт-шароитлар ҳолатига алоҳида эътибор қаратишди.
Ишчи ходимлар Янги йил байрами билан табрикланди, келгусидаги ижро интизомини мустаҳкамлаш, белгиланган топшириқларни сифатли ва ўз вақтида таъминлаш, ташаббукорликларини рағбатлантириш мақсадида бир гуруҳ фидойиларга байрам совғалари топширилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш