“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ёнғинларнинг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссиясининг топшириғига асосан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги барча нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари, қайта ишлаш заводларида 2022 йилнинг 15 ноябридан 15 декабригача объектларида “Ёнгин хавфсизлиги ойлиги” деб эълон қилинди.
“Ёнгин хавфсизлиги ойлиги” доирасида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва унга қарашли барча объектларда ҳам амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Тадбирлар орқали завод ишчи-ходимлари ўртасида олиб борилаётган профилактик тадбирларда ёнғин, ис газидан заҳарланиш ёки газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган тушунтириш ва тарғибот ишлари янада кучайтирилади.
Айтиш жоизки, ёнғинларнинг аксарияти инсонларнинг лоқайдлиги, жиҳозларнинг носозлиги, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаслик натижасида юзага келади. Шу сабабли ишчи-ходимлар ўртасида фавқулодда ёнғин содир бўлганда кўриладиган чоралар - бирламчи ёнғин ўчириш воситаларидан тўғри фойдаланиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Заводнинг хавфли ишлаб чиқариш объектларида ўтказилаётган тадбирларда ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан кўргазмали чиқишлар намойиш қилинмоқда.
Шунингдек, ойлик давомида кўрик танлов ташкил этиш ҳам режалаштирилган. Ушбу кўрик танловда 7 та номинация бўйича цехлараро беллашув бўлиб ўтади. Танлов ғолиблари “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” якунида амалдаги доимий комиссия томонидан аниқланади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|