September 6, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ маҳсулотларининг экспорт режаси ортиғи билан бажарилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг 2022 йил 12 февралдаги 11-сонли баёнига асосан "Ўзбекнефтгаз" АЖ корхоналари томонидан 2022 йилда жами 452,5 млн долларлик маҳсулот ва хизматлар экспорти амалга оширилиши белгиланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан акциядорлик жамияти тасарруфидаги завод ва бошқармалар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни биринчи навбатда республика ички бозорига етказиб бериш билан бир қаторда хорижий давлатларга ҳам экспорт қилиш салоҳиятини янада кенгайтириш борасида амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар сабаб ушбу режани ортиғи билан бажаришга эришилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Тижорот департаменти берган тезкор маълумотларга асосан, жорий йил январь-август ойлари якунига кўра, тизим корхоналари томонидан 474,7 млн долларлик маҳсулот
ва хизматлар экспортга йўналтирилди. Натижада 2022 йил йиллик прогноз кўрсаткичларининг 104,9% га бажарилишига эришилди. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирганда ўсиш суръати 157,1% ни ташкил этди.

Шунингдек “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан жорий йил якунига қадар яна 111,4 млн долларлик экспорт амалга оширилиши ҳамда экспорт кўрсатгичлар миқдорини 586,1 млн долларга етказилиши ёки йиллик режасини 129,5%га бажарилиши кутилмоқда.

Республика экспорт салоҳиятини ошириш, шу жумладан экспорт географияси ва номенклатурасини кенгайтириш юзасидан чора-тадбирлар режасига асосан, 2023 йил учун экспорт прогноз кўрсаткичлари маҳсулотлар кесимида ишлаб чиқилган.

Бугунги кунда мамлакатнинг чет элдаги элчихоналари ҳамда консуллик идоралари билан ўрнатилган доимий алоқалар сабаб ҳамкорлик географиясини кенгайтириш натижасида жорий йилда маҳсулотларнинг 45та давлатга экспорти йўлга қўйилди. Ўтган йили маҳсулотлар экспорт қилинадиган давлатлар сони 27 тани ташкил этарди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|