“Ўзбекнефтгаз”: “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан Қашқадарёдаги табиий газ қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарининг қиш-мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2022-2023 йиллар куз-қиш мавсумида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича йиғилишда қўйилган топшириқларни бажариш мақсадида, “Ишчи гуруҳ” аъзолари Қашқадарё ҳудудидаги углеводородлар қазиб чиқаришни кўпайтириш ҳамда табиий газ захираларини ошириш Дастурлари ва геолого-техник тадбирлар ижроси ҳолатини ўрганди.
Дастлаб жамият геология-қидирув ишлари доирасида “Олтинкўл” майдонидаги 1-сонли қудуғида геологлар, муҳандис-техниклар ва технолог ходимлар билан биргаликда ушбу қудуққа ўрнатилган Уралмаш-4Э дастгоҳининг созлиги кўздан кечирилди ва бурғилаш ишларини бошлашга “старт” берилди.
Шундан сўнг, “Тегирмон” ҳудудида бурғиланаётган “Янги Алат” 2-, 3-сонли, “Ғарбий Тегирмон” 8-, 11-, 12-сонли, “Янги Тегирмон” 1-сонли, “Тегирмон” конидаги 15-, 16-сонли қудуқлардаги бурғилаш ишларининг ҳолатини ўрганди.
Жорий йилнинг январь-сентябрь ойлари мобайнида “Тегирмон” гуруҳи конлари ва майдонларида геология-қидирув ишлари доирасида 5 та, қазиб чиқариш йўналишида 4 та қудуқ бурғилаб тугатилди ва улардан саноат миқёсидаги табиий газ оқимлари олиниб, углеводород захиралари кўпайтирилди, газ қазиб чиқариш йўлга қуйилди.
Бугунги кунда ушбу ҳудудда излов-қидирув қудуқларни бурғилашга 6 та, ишлатиш қудуқларини бурғилашга эса 4 та, жами 10 та бурғилаш дастгоҳлари жалб қилинган бўлиб, ҳозирда уларнинг барчасида бурғилаш ишлари давом эттирилмоқда.
Жорий йилда якунига қадар ушбу қудуқларнинг барчасида белгиланган тадбирларни якунига етказиш ва ишлаб чиқаришга топшириш режалаштирилган.
2022 йил якунига қадар ушбу тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш билан “Тегирмон” гуруҳи конларидан умумий 396 млн. куб метрдан ортиқ табиий газ қазиб чиқариш ва аҳоли ҳамда иқтисодиёт тармоқларига етказиб бериш мақсад қилинган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари ўрганиш давомида бурғилаш майдонларида меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг иш ва яшаш шароитларини ҳам ҳам кўздан кечирди.
Ходимларнинг барчаси иссиқ овқат ва мавсумий уст-бош билан таъминланган бўлсада, ушбу масала энг долзарб эканлиги яна бир бор қайд этилиб, масъулларга бу борадаги барча масалаларни тезкор ҳал қилиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг, “Тегирмон” конидан “Сомонтепа” конидаги газни дастлабки тайёрлаш қурилмасигача 48 км узунликдаги газ қувури қурилиш ишлари билан танишилди. Жорий йилнинг 13-14 октябр кунлари Муборак бошқармасига ташриф давомида ушбу газ қувурини қурилиш ишларига “старт” берилган эди.
Ҳозирда техник ечимга асосан ички имкониятлардан, яъни “Сомонтепа” конидан 33 км қувурларни демонтаж қилиб олиб бориш ва Муборак базасидан ажратилган 15 км қувурларни қурилиш майдонига етказиб бериш, трассада қувурларни пайвандлаш ва монтаж ишларига бош пудратчи “Нефтгазмонтаж” МЧЖ ва жамият тизимидаги корхоналардан жами 230 дан ортиқ ишчи-ходимлар, пайвандчилар ва бошқа мутахасислар, 90 дан ортиқ турли транспорт воситаларижалб қилинган бўлиб ишлар жадал суръатда олиб борилмоқда.
Ўтган 14 кун давомида жами 32 км узунликдаги қувурлар етказиб берилиб, 25 км қувурларни пайвандлаш ишлари бажарилди. “Ишчи гуруҳ”га газ қувурини босқичма-босқич ишга тушириш бўйича ишлаб чиқилган режалар тақдимоти ўтказилди.
Қувурни ишга тушириш билан “Тегирмон” гуруҳи конлари ишлатишдаги газ қудуқларидан газ қазиб чиқаришни кунлик 500 минг куб. метргача ошириш ва йил охиригача яна қудуқларини бурғилашдан ишга тушириш билан газ қазиб чиқаришни янада кўпайтириш кўзда тутилган бўлиб, куз-қиш мавсумида ушбу конлардан кунлик газ қазиб олишни 1,5 млн. куб метрга оширишга эришилади.
Муборак бошқармаси раҳбарияти,пудратчи ташкилотлар ва департамент бошлиқларига газ қувурининг 1-босқичини 1 ноябргача ишга тушириш топшириғи берилди. “Сомонтепа” конида ташкил этилган штабда сайёр йиғилиш ташкил этилиб унда 2022-2023 йиллар куз қиш мавсумида Муборак бошқармаси олдига қуйилган вазифалар муҳокама қилинди.
Муборак бошқармасида мавсумда жами 53 та геолого-техник тадбирлар, бунда 18 та қудуқларни бурғилаш, 33 та қудуқларда капитал таъмирлаш ва интенсификация ишлари ҳамда 2 та технологик объектларни ишга тушириш ишлари белгилангани ва ушбу тадирлар ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳисоботи эшитилди, ишлаб чиқаришдаги мавжуд муаммоли масалалар муҳокама қилинди.
Йиғилишда чора-тадбирлар ижроси ва газ қазиб чиқариш режа кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш бўйича масъул раҳбарларга зарур вазифалар белгилаб берилди. Маълумот учун, жорий йилнинг ўткан 9 ойида бошқармада геолого-техник тадбирлар доирасида 23 янги ишлатиш қудуқлари бурғиланди, 260 та қудуқларда таъмирлаш ва интенсификация ишлари бажарилди ва 7 та технологик объектлар ишга туширилди.
Ушбу тадбирлар ҳисобидан январ-сентябрь ойларида қўшимча 856,7 млн куб метр газ ва 16,8 минг тн газ конденсати қазиб олишга эришилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|