December 27, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Инвестиция лойиҳаси натижасида 27 та қудуқ бурғиланди ва 600 кв.км. майдонда 3D сейсмик қидирув ишлари ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Газ конларини қидириш ва ўзлаштириш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан биргаликда бир қанча қўшма корхоналар ташкил этилган. Устюрт ҳудудида геологик қидирув ишларини олиб бориш ва ўзлаштириш ишлари билан шуғулланадиган “Natural Gas-Stream” КҚ МЧЖ ҳам анашундай ҳамкорлардан ҳисобланади.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида ушбу қўшма корхона томонидан айни пайтда 701,4 млн доллар қийматли “Сечанкўл”, “Оқжар” ва “Чимбой” инвестицион блокларида геологик қидирув ишларини олиб бориш ҳамда “Урга” конида, “Оқчалоқ” ва “Чандир” гуруҳи конларида қазиш ишларини амалга ошириш” инвестицион лойиҳаси жадал суратларда амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш департаментининг маълумотига кўра, ҳозирги кунга қадар лойиҳа доирасида 27 та қудуқда бурғилаш ишлари тугатилди ва 600 кв.км. майдонда 3D сейсмик қидирув ишлари ўтказилди.

Лойиҳа доирасида “Оқчалоқ” гуруҳидаги конларда 15 та қудуқ ободонлаштирилиб, жами узунлиги 78,9 км. ташкил этадиган газ ва 5,5 км сув қувурлари ўрнатилди. 40,5 км электро узатиш линиялари янгиланди.

Шунингдек, “Чандир” гуруҳида ҳам 137,7км газ қувурлари ўтказилиб, 81,6км электро узатиш линиялари, конни телефон аълоқа ва интернет билан таъмирлаш мақсадида 119,8 км оптик толали алоқа линияси кабели ўрнатилди. 133,3 км узунликдаги янги йўл қурилиб, 50 кишига мўлжалланган “Ишчилар шаҳарчаси” барпо этилди.

“Урга” конида ҳам бу борада самарали ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, кондан қазиб олинаётган газни “Бухоро-Урал” газ қувурига ўтказиш учун газни ҳисобга олиш мосламаси ва кон ходимлари яшаши учун 23 кишилик шаҳарчаси қурилди, 3 та қудуқ ободонлаштирилган ва 3,1км газ қувурлари ўтказилди.

Ҳозирги кунда “Оқчалоқ” инвестицион блокида “Ғарбий Борса келмас” конига қарашли 1 та қудуқда ва “Урга” конидаги 1 та қудуқда ён стволини кесиш ишлари, 2 та қудуқни синаш ишлари олиб борилмокда.

Бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон Республикасининг “Кўқчалоқ” конида жойлашган 3-сонли қудуқда ён стволини кесиш ишлари амалга оширилиб, қудуқни ўзлаштириш пайтида палеозой шаклланишлардан 3375-3399 метр интервалидан кунлик 198 минг метр куб саноат миқёсидаги табиий газ оқимини олишга эришилди. “Урга” конида 27-сонли қудуқда қатламни гидравлик ёриш ишлари олиб борилгач, қудуқдан кунлик 30 минг метр куб саноат миқёсидаги табиий газ олинди. Айни пайтда ушбу қудуқлар газ йиғувчи коллекторга уланган.

2022 йил якунига қадар 1,095 млрд куб метр табиий газ ва 27,2 минг тонна газ конденсати қазиб олиш кутилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|