June 8, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Маҳаллий корхона билан янги турдаги газ босимини ўлчаш ускуналарини ишлаб чиқариш масалалари кўриб чиқилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар асосида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимида маҳаллий саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмлари ва номеклатурасини кўпайтириш масалаларига алоҳида аҳамият берилмоқда.

Мазкур топшириқ ижроси доирасида ”Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг кўрсатмаси асосида жорий йилнинг 6 июнь куни “Manokip Zavodi” МЧЖ вакиллари билан техник учрашув ташкил этилди.

Учрашувда манометр, босим ўлчагичлар, ўлчаш-синов ва навигация учун асбоб-ускуналар ва қурилмалар маҳсулотларини маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини ўрнатиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, “Manokip Zavodi” МЧЖ 2016 йилда ташкил этилган бўлиб, 8 хил турдаги манометрлар, 2 хил турдаги газ босимини ўлчаш датчик ва ускуналарини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Корхонанинг ишлаб чиқариш базалари Тошкент ва Андижон шаҳарларида жойлашган бўлиб, умумий ҳисобда корхонада 50 га яқин ишчи ходимлар фаолият юритиб келмоқда. Корхонада ҳозирги кунда манометрлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кўрсатгичи 70 фоиздан, газ босимини ўлчовчи датчикларники эса 30 фоиздан оширишга эришилган.

2020-2021 йилларда ягона кооперация портали орқали “Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари мазкур корхона билан умумий қиймати 2,6 млрд сўмлик 37 та шартномалар имзолаган бўлиб, улар доирасида манометр ва газ ўлчаш асбобларини етказиб берилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари мазкур даврда тизим корхоналари томонидан умумий қиймати 12,4 млн.долларлик турдош буюмлар импорти амалга оширилган.

Учрашувда корхона вакиллари янги турдаги ҳарорат ўлчагичлар (термопара)ни ўзлаштириш бўйича дастлабки ишлар амалга оширилиб, сертификатлаш жараёни амалга оширалаётганлиги эътироф этилди.

Ўз навбатида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимлари томонидан импортдан харид қилинаётган манометр, босим ўлчагичлар, ҳарорат ўлчаш датчик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжлар ва бу борада маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Учрашув якунида маҳаллий ишлаб чиқариш корхона томонидан мавжуд буюртмаларнинг етказиб берилишини тезлаштириш ва сифат талабларига қатъий риоя қилиш ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан мавжуд шартномаларни ўз вақтида молиялаштириш масалалари келишиб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|