December 23, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Геология қидирув ишлари дастури бўйича бурғилаш ишлари олиб борилаётган “Ойдин” конидаги қудуқлар ҳолати ўрганилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ “Ишчи гуруҳ”лари томонидан газ конлари ва технологик объектлардаги ўрганиш ишлари давом этмоқда. Масъуллар Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Геология қидирув ишлари дастури бўйича бурғилаш ишлари олиб борилаётган “Ойдин” конидаги 13-сонли қудуқдаги иш жараёнлари ва ишчиларнинг яшаш шароитлари ўрганилди.

Айни пайтда “Ойдин” конидаги 1 ва 13-сонли қудуқда Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг қудуқларни капитал таъмирлаш цехи томонидан таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳозирда қудуқда ўзлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, “Ойдин” (тер. юра) конидаги 1-сонли қудуқда “Сурхон ПИ” АЖ томонидан бурғилаш ишлари амалга оширилмоқда. Лойиҳа бўйича қудуқ чуқурлиги 4100 метр бўлиб, ҳозирги кунда қудуқ 3952 метргача бурғиланган. Айни пайтда қудуққа колонна тушириш ишлари олиб борилмоқда.

Қудуқларда вахта режимида меҳнат қилаётган ишчилар учун махсус автотранспорт воситаларини ажратиш, 3 маҳал иссиқ овқат ва қишки махсус кийимлар билан таъминлаш, ётоқхона ва ювиниш хоналарни иситиш ускуналари (кондиционер, электр иситиш ускуналари) билан жиҳозлашда камчиликлар аниқланмади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|