January 31, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: 30 январь куни биржа савдоларига 5 118 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди

Бош саҳифа Русский

Республика истеъмолчиларини автобензин билан узлуксиз таъминлаш мақсадида АИ-80 русумидаги автобензиннинг биржа савдоларига жойлаштириладиган ҳажми оширилмоқда. Бунинг натижасида 30 январь куни биржа савдоларига 5 118 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди.

2023 йил 30 январь куни 4,1 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди, шу жумладан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи 3,1 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 1,0 минг тонна.

Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (Бухоро НҚИЗ) томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинди.

Жорий ой давомида нефть базаларга жами 92 859 тонна, жумладан 30 январь куни 3 226 тонна АИ-80 русумли автобензин юклаб берилди.

2023 йил 30 январь куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 5 935 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 372 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 1 505 тонна, Андижонда 386 тонна, Бухорода 554 тонна, Жиззахда 246 тонна, Қашқадарёда 513 тонна, Навоийда 300 тонна, Наманганда 273 тонна, Самарқандда 519 тонна, Сурхондарёда 353 тонна, Сирдарёда 231 тонна, Фарғонада 428 тонна ва Хоразм вилоятида 255 тонна.

2023 йил 31 январь ҳолатига Жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 44,2 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.

Нефтни қайта ишлаш заводларида 77,0 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 56,8 минг тонна ва Фарғона заводида 20,2 минг тонна.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|