September 28, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Газни цеолит ёрдамида тозалаш ва қуритиш қурилмасида огоҳлантириш тадбири ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида углеводородларни қазиб чиқариш ва қайта ишлаш қурилмаларида амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу тадбирлар доирасида қазиб олинаётган газ, нефть ва газ конденсат хомашёларининг тозалаш технологияларини бир меъёрда ишлашини таъминлаш учун уларнинг ишга яроқсиз бўлган қисмлари янгисига алмаштирилиб, таъмир талаб жойлари мунтазам равишда таъмирлаб келинмоқда.

Хусусан, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси тасарруфидаги “Муборак” конлар гуруҳига қарашли Газни цеолит ёрдамида тозалаш ва қуритиш қурилмасида тасдиқланган жадвал асосида режали огоҳлантириш тадбирлари амалга оширилди.

Тадбир давомида қурилманинг барча ички аппаратлари тўлиқ техник кўрикдан ўтказилди ва адсорберларнинг цеолитлари янгисига алмаштирилди.

Натижада қурилмани хавфсиз ва мунтазам ишлашига, шунингдек, аҳолига узлуксиз ва етарли даражада сифатли табиий газ етказиб беришга эришилди.

Қурилмада олиб борилган таъмирлаш ишлари бошқарманинг малакали мутахассис ходимлари томонидан амалга оширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|