October 31, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Йиллик қуввати 2,0 млрд куб метрни ташкил этади Газни комплекс тайёрлаш қурилмасида таъмир ишлари олиб борилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан куз-қиш мавсумида аҳолининг табиий ва суюлтирилган газга ҳамда ёқилғи мойлаш маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва мавсумни беталофат ўтказиш мақсадида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Шарқий Бердақ” газни комплекс тайёрлаш қурилмасида, қазиб чиқарилаётган табиий газ ҳажмини камайтирмасдан, IV-сонли технологик тармоғида режали огоҳлантирувчи таъмир (РОТ) ишлари муваффақиятли амалга оширилди.

Таъмир ишлари доирасида мазкур технологик тармоқдаги шарли кранлар учун мойлаш ишлари бажарилди. Табиий газни совутиш ва тайёрланган газни иситишга мўлжалланган “Т-102/4” иссиқлик алмаштиргич ускунасининг “ДЭГ” пурковчи қисми ва зулфинлари техник кўрикдан ўтказилиб нуқсонлари бартараф этилди.

Шунингдек, табиий газдан суюқликни ажратиш учун мўлжалланган сепараторларнинг ички қисмлари тозаланиб, кўрикдан ўтказилиб, нуқсонлари бартараф этилди. Сепараторларнинг дренаж қувурларида тозалаш ишлари олиб борилиб зулфинлари техник кўрикдан ўтказилди ва янгиларига алмаштирилди.

Ушбу тадбирлар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг кўрсатмалари асосида Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаменти ва бошқарманинг механик ва техник мутахассислари томонидан амалга оширилди.

Маълумот учун: “Шарқий Бердақ” газни комплекс тайёрлаш қурилмаси 2002 йилда ишлаб чиқилган “Шарқий Бердақ” газ конденсат конини ўзлаштириш лойиҳаси асосида ишга туширилган. Қурилмада 4 та паст ҳароратли сепарациялаш тармоқлари мавжуд. 1-3 тармоқларнинг газни комплекс тайёрлаш бўйича йиллик қуввати 2,0 млрд куб метрни ташкил этади. 4-чиси заҳира тармоқ ҳисобланади.

Қурилманинг асосий хом-ашё базаси “Шарқий Бердақ”, “Шимолий Бердақ”, “Арслон” ва “Ином” газ конденсат конлари ҳисобланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|