“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ объектлари ҳисобидаги ер майдонлари ҳамда бино-иншоотлар хатловдан ўтказилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан акциядорлик жамияти ҳисобидаги ер майдонлари ҳамда бино-иншоотлар “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти ҳамкорлигида хатловдан ўтказилмоқда.
Ушбу тадбилар Ўзбекистон Республикасининг “Ер кодекс”нинг 4-, 44- ва 45-моддаларига ва ер муносабатларини тартибга солиш ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ажратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларидаги топшириқлар асосида амалга оширилиши белгиланган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларига тегишли барча объектларнинг эгаллаб турган ер майдонлари ҳамда бино-иншоотларини хатловдан (йўқлама) ўтказиш ва лойиҳалаштирилаётган объектларнинг қурилиши учун ер ажратиш ҳужжатларини тайёрлаб бериш ишларини амалга ошириш мақсадида қуйидаги ишлар амалга ошиш режалаштирилган:
• Реконструкция қилинадиган, қурилиши лозим бўлган ёки қуриб битказилган аммо ишга туширилмаган объектларнинг ва улар атрофидаги ер майдонларини хатловдан ўтказиш;
• Хатлов натижаларига кўра, мазкур майдонларнинг электрон хариталарини яратиш ҳамда тайёр объектлар маълумотлар базасини шакллантириш;
• Бажарилган лойиҳа ҳужжатига асосан ажратилиши лозим бўлган ер майдонларини, ер тоифаларига аниқлик киритиш ва ишлаб чиқариш нобудгарчиликларни ҳисоблаш, шунингдек ердан фойдаланувчиларга нисбатан етказилган зарарларни аниқлаш;
• Ер ажратишга доир ҳужжатлар тайёрланиб, қарор лойиҳаларини тасдиқлаш учун вилоят ҳокимлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгашига тақдим этиш ишларни амалга оширилади.
Натижада Давлат ер кадастрини юритишда ерларнинг жорий ҳисоби, кадастр ҳужжатлари ва маълумотларининг тўғри бўлишини таъминлаш, шунингдек ер участкаларининг эгалари, улардан фойдаланувчилар, ер участкаларининг ижарачилар ва мулкдорлари тўғрисида маълумотлар кадастр геоахборот базага мунтазам киритилиши режалаштирилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|