Давлат ҳужжатлари ижроси бўйича устувор вазифалар ўз вақтида бажарилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖда давлат ҳужжатлари ижросини белгиланган муддатда сифатли таъминлаш масаласи жамият фаолиятининг энг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
2025 йилнинг январь–сентябр ойлари ҳолатига кўра, “Ijro.gov.uz” тизимида назоратга олинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 313 та ҳужжатида Жамиятга тегишли 1 210 та топшириқ белгиланган. Шундан 1 052 таси (86,9 %) тўлиқ бажарилди, 158 таси (13,1 %) ижро жараёнида. Сентябр ойида назоратда бўлган 16 та топшириқнинг барчаси эса ўз вақтида бажарилди.
Вазирлар Маҳкамаси 275 та ҳужжатида Жамиятга тегишли 630 та топшириқ бўлиб, шундан бугунги кунда 595 таси (94,4 %) бажарилган, 35 таси (5,6 %) ижро жараёнида. Ўтган ойда назоратда бўлган 23 та топшириқнинг барчаси ўз вақтида таъминланди.
Ҳукумат комиссиясининг 89 та ҳужжатида Жамият масалаларига оид белгиланган 283 та топшириқдан 256 таси (90,5 %) бажарилган, 27 таси (9,5 %) ижро жараёнида. Сентябр ойида назоратда бўлган 9 та топшириқ тўлиқ бажарилди.
Ўтган ойда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан видеоконференция орқали ўтказилган ўқув-семинарда Жамият раҳбарияти, масъул ходимлар ҳамда бошқарма ва завод ишчилари ҳам фаол иштирок этди.