“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи синтетик “GTL” нафтасининг илк партиясини қабул қилди
Мамлакатимизнинг табиий газни чуқур қайта ишлаш салоҳиятини кенгайтириш, углеводород хомашёси импортини тубдан камайтириш, шунингдек республикамизнинг энергетика мустақиллигини мустаҳкамлаш мақсадида барпо этилган “GTL” заводи бугун нефть ва газ саноатини ривожлантириш учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Ўзбекистондаги энг йирик инвестицион лойиҳалардан бири бўлган “Uzbekistan GTL” заводи мамлакатимиз саноатини ривожлантиришда янги босқични бошлаб беради. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ушбу лойиҳа қисқа вақт ичида ҳаётга тадбиқ этилди.
Аввал хабар қилинганидек, 2022 йил 29 июнь куни “Ўзбекнефтгаз” AЖ “Uzbekistan GTL” заводи Ўзбекистон нефть-кимё саноати тарихидаги биринчи синтетик дизель маҳсулотлари ишлаб чиқарилганлигини расман эълон қилди. Шунингдек, июнь ойида Ўзбекистон тарихида илк марта “Uzbekistan GTL” заводида синтетик нефть ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва кенгайтириш доирасида 2022 йил 22 июль куни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида синтетик “GTL” нафтасининг биринчи партияси қабул қилинган бўлиб, ундан автомобиль бензинининг машҳур русумларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ҳар ойда 5 минг тонна "GTL" синтетик нафтаси қабул қилиш режалаштирилган. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, биринчи навбатда, республиканинг нефть маҳсулотларига бўлган ички эҳтиёжларини қоплаш учун етказиб берилади.
Маълумот учун таъкидлаш жоизки, “GTL” нафтаси нефть ва кимё саноати ва унинг энг муҳим жараёни ҳисобланган буғли крекинги учун қимматбаҳо хомашёдир. “GTL” нафтасининг самарадорлиги шундан иборатки, у хомашё сифатида ишлатилганда маҳсулот ҳажми ва якуний маҳсулот сифати ошади. Нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқарилган нефть негизидаги нафтага нисбатан “GTL” нафтасининг таркибида парафиник углеводородлар миқдори юқори, ароматик моддалар миқдори эса – пастдир.
Элатиб ўтамиз, “Uzbekistan GTL” заводидан 10 тонналик синтетик дизел ёқилғисининг биринчи партияси сув аркалари орқали Навоий кон-металлургия комбинатига жўнатилган эди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|