October 18, 2022

“Йилнинг энг яхши нефть ва газ шарҳловчиси” танлови эълон қилинади

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ва блогерлар учун “Йилнинг энг яхши нефть ва газ шарҳловчиси” танловини эълон қилади.

Ушбу танловни ташкил этишдан мақсад, Ўзбекистон нефть ва газ саноати – нефть ва газ конларини қидириш, бурғулаш, қазиб чиқариш, углеводородларни қайта ишлаш жараёнларини кенг оммага яқиндан таништиришдан иборат.

Танлов шартлари:

• Танловга тақдим этиладиган материалларда нефть ва газ конларини қидириш, бурғулаш, қазиб чиқариш, қайта ишлаш жараёнлари ҳамда ишчиларнинг фаолияти акс эттирилиши лозим.

• Танловга теле, радио, босма материаллар ҳамда интернет нашрларида эълон қилинган ишлар тақдим этилади (2 тадан кам бўлмаслиги керак).

• Танловга тақдим этиладиган видеоролик, мақола, телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар 2022 йилнинг 20 октябрдан 20 декабригача бўлган давр оралиғида ОАВда, ижтимоий тармоқларда ёки шахсий блогларда эълон қилинган бўлиши лозим.

• Материалларда мавзу тўлиқ ёритиш лозим.

• Аниқ ва содда услубда ифодаланиши шарт.

• Ўзбек ёки рус тилларида тақдим этилиши мумкин.

Танловга юборилган материалларга қуйидагилар илова қилиниши лозим:

• муаллифнинг иш жойи ва телефон рақами;

Танлов ғолиблари 2022 йил 28 декабрь — Янги йил тантаналари арафасида эълон қилинади.

Ғолиблар қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирланишади.

Материаллар қуйидаги (+998-99) 411-74-47 телефон рақамидаги телеграм манзилга юборилиши лозим.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|