February 22, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: 21 февраль куни биржа савдоларига 4 000 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди

Бош саҳифа Русский

2023 йил 21 февраль куни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (Бухоро НҚИЗ) 3,3 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 1,4 минг тонна, жами 4,7 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди.

Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро НҚИЗ томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинди.

Жорий ой давомида нефть базаларга жами 107 603 тонна, жумладан 21 февраль куни 2 936 тонна Аи-80 русумли автобензин юклаб берилди.

2023 йил 21 февраль куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 6 048 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 362 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 2 191 тонна, Андижонда 415 тонна, Бухорода 455 тонна, Жиззахда 131 тонна, Қашқадарёда 362 тонна, Навоийда 178 тонна, Наманганда 340 тонна, Самарқандда 467 тонна, Сурхондарёда 369 тонна, Сирдарёда 132 тонна, Фарғонада 391 тонна ва Хоразм вилоятида 255 тонна.

2023 йил 22 февраль ҳолатига Жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 37,5 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.

Нефтни қайта ишлаш заводларида 92,0 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 76,2 минг тонна ва Фарғона заводида 15,8 минг тонна.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|