"Ўзбекнефтгаз": Қорақалпоғистонда янги турдаги импорт ўрнини босувчи саноат мойини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланган 2022-2026 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида Ўрта Осиёда биринчи бўлиб йирик компрессорларни ювиш учун фойлананиладиган янги турдаги мой ишлаб чиқариш бўйича истиқболли инвестиция лойиҳаси амалга ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ушбу янги турдаги маҳсулот “Uz-Kor Gas Chemical” МЖЧ қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган ва йўлдош маҳсулот ҳисобланган пиролиз дистиллятини замоновий технологиялар асосида чуқур қайта ишлаш натижасида олинади.
Лойиҳанинг дастлабки қиймати 38,9 млн долларни тенг бўлиб, ушбу лойиҳанинг буюртмачиси “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ ҳисобланади. Лойиҳанинг лицензиари ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун АҚШнинг дунёга таниқли “Kellogg Brown and Root” компанияси ҳамда лаборатория амалий-таҳлилларини олиб бориш учун Германиянинг “BASF SE” компаниялари жалб қилинган.
Ҳозирда “Kellogg Brown and Root” компанияси ва “Uz-Kor Gas Chemical” МЧЖ мутахассислари билан ҳамкорликда лойиҳанинг дастлабки ҳисоб-китоблари ишлаб чиқилмоқда.
Лойиҳа доирасида “Uz-Kor Gas Chemical” МЖЧ томонидан ишлаб чиқарилаётган 80 минг тонна пиролиз дистиллятини чуқур қайта ишлаш орқали йилига ўртача 15,9 минг тонна импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарилиб, унинг 50 фоизи қўшни давлатларга экспорт қилиниши натижасида йилига ўртача 6,5 миллион доллар валюта тушумига эришилади ҳамда 15 та янги иш ўринлари яратилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|