July 26, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ тизимида ёшлар сиёсати бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, жамият таркибидаги завод, бошқарма ва корхоналарда фаолият олиб бораётган ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Куни кеча акциядорлик жамиятида ёшлар сиёсати бўйича 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ва йиллик устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда "Ўзбекнефтгаз" АЖ Ёшлар иттифоқи раиси бошчилигида, аппарат ва тизим корхоналари ёшлар етакчилари иштирок этишди. Етакчилар 2022 йилнинг ўтган даври бўйича ҳисоботлар ва йил якунига қадар бажариладиган ишлар режасини муҳокама этишди. Тизим корхоналари ёшлар етакчилари томонидан ҳисобот тақдимотлар ўтказилди.

Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг вилоятлар ҳудудида истиқомат қиладиган ёшлар билан учрашувлари ташкил этиш ҳолати, тизим таркибидаги корхона раҳбарларини ёшлар билан ишлаш ёндашуви, ёшлар муаммолари ва таклифларига муносабати ўрганилди.

Корхонада ёшларнинг сони ва улар тўғрисидаги маълумотлар хатловдан ўтказиш ва қайта рўйхат қилинганлиги, жойлардаги Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда ўтказилган ишлар ҳолати сарҳисоб қилинди.

Тизим корхоналари ёшлари учун соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этиладиган спорт тўгараклари ва мусобақалари, талабаларга стипендиялар беришни йўлга қўйилганлиги, “Заковат” интеллектуал ўйинлар ва ёшлар китобхонлигини ташкил этилиши таҳлил этилди.

Йиғилиш давомида вазифасига совуққонлик билан қараган айрим тизим корхоналари ёшлар етакчиларининг фаолияти танқидий кўриб чиқилди ҳамда келгусидаги фаолиятларини яхшилаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|