September 6, 2022

"Ўзбекнефтгаз": “Ҳудудгазтаъминот” АЖ га жами 401,6 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти етказиб берилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизимидаги корхоналар томонидан 2022 йилда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиб, қурилмаларни узлуксиз, бир маромда
ва тўхталишларсиз ишлатишни таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 2020-2021 йиларда Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ва Муборак газни қайта ишлаш заводида мавжуд пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмаларини модернизация қилиш, Муборак газни қайта ишлаш заводи ҳамда Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида янги қурилмаларни ишга тушириш инвестиция лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобидан жорий йилда 662,2 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режалаштирилган.

2022 йилнинг январь-август ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш, қайта ишлаш бошқарма ва корхоналарида томонидан суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режа кўрсаткичи 433 минг тонна бўлиб, амалда 454,8 минг тонна, режага нисбатан 105% (ўсиш суръати 109,7%) ишлаб чиқарилди.

Шунингдек Республика истеъмолчиларига 427,1 минг тоннна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, амалда 437,4 минг тонна, режага нисбатан 102,4% (ўсиш суръати 103,7%) ташкил этди.

Шу билан бирга биринчи навбатда аҳолининг маиший эҳтиёжи ва ижтимоий соҳа объектлари учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиалларига суюлтирилган газ маҳсулоти келишилган жадвалларда кўрсатилган режа асосида
401,6 минг тонна режага нисбатан 100% (ўсиш сурати 106,5%) етказиб берилди.

2019-2022 йилларда аҳолининг маиший эҳтиёжи ва ижтимоий соҳа объектлари учун “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий газ таъминоти филиалларига етказиб берилган суюлтирилган газ миқдорлари таҳлили қуйидагиларни ташкил этади:

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бошқарма ва корхоналари томонидан сифатли,
дунё стандартлари мос суюлтирилган газни ишлаб чиқариш қувватларини янада ошириш ва Республиканинг барча турдаги истеъмолчиларига белгиланган миқдорларда узлуксиз етказиб бериш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ, Марказий ишлаб-чиқариш диспетчерлик департаменти ходимлари томонидан завод ва бошқармаларда суюлтирилган газни “Ҳудудгазтаъминот” АЖга белгиланган тартибда кунлик юклаш ишлари туну-кун назорати олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|