“Ўзбекнефтгаз”: Ўзбекистон Республикаси Давлат Экология қўмитаси билан ҳамкорликда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда
Қашқадарё вилояти Нишон тумани “Наврўз” ҚФЙ фуқароларининг “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг интернетдаги ижтимоий саҳифаларига йўллаган мурожаатларига асосан, 2022 йилнинг 6 юль куни Ўзбекистон Республикаси Давлат Экология қўмитаси Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси инспекторлари билан ҳамкорликда ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш ишлари давомида “Наврўз” ҚФЙ ҳудудидан оқиб ўтган зовурдан сассиқ ҳид таралиб, сув юзаси ранги ўзгариб оқаётганлиги маълум бўлган.
Ҳолат жойидан оқим келаётган томонга ҳаракатланилганда “Uzbekistan GTL” заводи жойлашган манзилдан қувур орқали ҳудуддан оқиб ўтган зовурга оқова сув тушаётгани аниқланган. Лекин, бу сув таркиби ифлосланганми ёки йўқлигини аниқлаш учун чуқур таҳлиллар ўтказиш талаб этади. Воқеа жойида 2022 йилнинг 6 июль куни далолатнома тузилиб, намуналар олинган.
Шу боис, “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари, Экология органлари ходимлари, “Наврўз” ҚФЙ раиси ҳамда холислар иштирокида сувдан олинган намунада таҳлил ишлари ўтказилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумотларни бериб ўтамиз.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|