Today

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари якуний босқичда

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқариш объектларининг хавфсиз ва барқарор ишлашини таъминлаш, аҳоли ҳамда иқтисодиёт тармоқларини табиий газ ва нефт маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида зарур чоралар кўрилмоқда.

Махсус чора-тадбирлар режасига кўра, ҳозирга қадар асосий муҳандислик тармоқлари ва технологик ускуналарда қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан:

• 170 та технологик қурилма, 96 та қозон ва 257 та сиғим таъмирланди;
• 141 та трансформатор подстанцияси, 53,7 км электр тармоғи ва 79 та дизел электр станцияси янгидан кўриб чиқилди;
• 157,7 км кабель эстакада тикланди;
• 64 та узлуксиз электр таъминоти манбаси ва 109 та автоматик улаш қурилмаси синовдан ўтказилди;
• 4 517 метр иссиқлик тармоғи таъмирланди, 2 785 метри изоляция қилинди;
• 3 743 метр сув тармоғи, 36 900 метр газ тармоғи ва 66 та ишлаб чиқариш биноси реконструкция қилинди;
• 34 та газ тақсимлаш пункти текширувдан ўтказилди.

Шунингдек, қатор конларда ва газни қайта ишлаш объектларида олдиндан режали таъмирлаш ишлари олиб борилди. Хусусан:

• Муборак НГҚЧБда газ тайёрлаш қурилмалари ва сиқув компрессор станцияларида 15 та технологик тармоқ режали таъмирланди ҳамда 16 та газ ҳайдаш агрегатида регламент ишлари бажарилди;
• Шўртан НГҚЧБда 12 та бўлинма ва блокларда профилактик ишлар амалга оширилди;
• Муборак ГҚИЗда 6 та газни тозалаш, 4 та пропан-бутан аралашмаси ва 3 та олтингугурт олиш, 4 та газ қуритиш қурилмаси ҳамда 4 та газ ҳайдаш агрегатида таъмирлаш ишлари бажарилди;
• Газли НГҚЧБда “Учқир”, “Тўмарис”, “Янгиказган”, “Кулбешкак” объектларида ва компрессор станцияларида ишлар бажарилди;
• Устюрт ГҚЧБда “Шарқий Бердақ” ва “Арслон” конларида 6 та технологик тармоқда таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Барча ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда ва белгиланган вазифалар ишчи гуруҳ томонидан назоратга олинган.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати