“Ўзбекнефтгаз”: Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг хавфсизлик талабларига риоя этилиши устидан назорат тадбирлари ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва қайта ишлаш заводлари, маҳсулотни сақлаш ва тарқатиш базаларида доимий равишда саноат хавфсизлиги ва техник назорат йўналишида ишлаб чиқариш назорати олиб борилади.
Бу каби назорат тадбирларини ташкил этишдан мақсад Ўзбекистон Республикасининг “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги ЎРҚ–57-сонли Қонунинг 18-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги “Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги” Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 291-сонли Қарори ижросини таъминлашдан иборатдир.
Жорий йилнинг май ойида акциядорлик жамияти тизимидаги Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, “Бухоро нефть базаси” МЧЖ, “Навоий нефть базаси” МЧЖ, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ва “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖда ишлаб чиқариш назорати текшируви ўтказилди.
Текширувлар давомида соҳа йўналишида аниқланган мавжуд камчилик ва номувофиқликлар бошқарма ва корхоналарнинг масъулларига кўрсатиб берилди. Бир қатор камчиликлар жойида бартараф этилди. Бошқарма ва корхоналарга жами 127 та камчиликдан иборат 5 та ёзма кўрсатмалар берилди
Ҳозирги кунда бошқарма ва корхоналар хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификация қилиш, давлат реестрига ҳисобга қўйиш, 1-типга мансуб хавфли ишлаб чиқариш объектлари декларациясини ишлаб чиқиш, хавфли ишлаб чиқариш объектида авария юз берган тақдирда, бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш ҳамда хавфли ишлаб чиқариш объектларида мавжуд ускуна ва қурилмаларни техник кўрик ва диагностикадан ўз вақтида ўтказиш каби 66 та камчилик бартараф этилган.
Техноген хавфи юқори зоналар кадастр паспортини ишлаб чиқиш, хавфли ишлаб чиқариш объектларида янги қурилаётган бино иншоот ва қурилмалар лойиҳа ҳужжатларини ва эксплуатация муддатлари ўтган қурилмаларни саноат хавфизлиги экспертизасидан ўтказиш каби 93 та камчиликнинг бажариш муддатлари мавжуд.
Юқорида кўрсатилган камчиликларни ўз муддатида бажарилиши “Ўзбекнефтгаз” АЖ Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва сеҳнат хавфсизлиги департаменти мутахассислари томонидан назоратга олинган.
Ишлаб чиқариш назорати жараёнида мутахассларга ишларни ташкил этиш, саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги, энергетика ва механика йўналишларида амалий ёрдам берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|