“Ўзбекнефтгаз”: Ички норматив ҳужжатлар ва шартномалар лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши таъминланмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ 2019 йилда қайта ташкил этилгандан буён унинг таркибидаги Юридик департаменти ўз фаолятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган Низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва Юридик департаменти тўғрисида Низомига асосан амалга ошириб келмоқда.
Юридик департаментининг асосий вазифаларидан бири “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни ҳамда Жамиятнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашдан иборат.
Ушбу вазифаларни бажариш мақсадида, Юридик департаменти томонидан доимий равишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг, Жамиятнинг ички норматив ҳужжатлар ва шартномалар лойиҳалари ҳамда юридик хусусиятга эга бўлган бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши таъминланмоқда.
Жорий йил давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ департаментлари томонидан тақдим этилган 23 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиб, лойиҳалар юзасидан билдирилган эътироз ва таклифларни кўриб чиқиш ва бартараф этиш мақсадида ижрочиларга лойиҳа юзасидан тушунтиришлар берилиб, қайта ишлаш учун қайтарилди. Кўриб чиқилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш мақсадида, лойиҳаларнинг қонунчиликка, қонунчилик техникаси қоидаларига, қўлланилишининг асослилиги ва мақсадга мувофиқлиги, шунингдек уларда коррупцияга сабаб бўладиган омилларнинг мавжуд эмаслиги юзасидан 17 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига юридик хулосалар берилди.
Юридик департамент “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг департаментлар, бўлинмалар, бошқармалар ва ташкилотлар, корхоналар томонидан норма ижодкорлиги соҳасида таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг ишини мувофиқлаштиради.
Жамиятга вазирлик ва идоралар томонидан келишиш учун юборилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилмоқда ва Жамият фаолиятига таалуқли қисмида эътироз ва таклифлар берилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, 2022 йил январь-июнь ойлари давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан Адлия вазирлигига киритилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини амалга ошириш борасидаги ишлари баҳоланди. Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган ушбу тадбирда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг коррупцияга қарши экспертиза йўналиши аъло даражада баҳоланди.
Юридик департаментнинг фаолияти натижасида шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини лозим даражада юритиш, корхонанинг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилиниши таъминлаб келинмоқда. Хусусан, марказлашган юридик хизмат яратилгандан сўнг жамият тизимига кирадиган қуйи тузилмаларининг юридик хизматлар билан талабнома-даъво ишлари бўйича ўзаро ҳамкорлик тизими йўлга қўйилди.
Ўтган даври мобойнида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ суд жараёнларида фақат жавобгар сифатида ўзининг манфаатларини ҳимоя қилган бўлса, 2020-2022 йилларда Жамият ўз мулкий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича даъволар киритилиши ва давлат органлари ва ташкилотларининг иштирокида вужудга келадиган низоларни судгача ҳал этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилиши мунтазам амалга оширилмоқда.
Жамиятнинг мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида дебитор
ва кредитор қарздорликларни камайтириш, шунингдек меҳнат ҳақидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш масалаларида юзага келаётган низоларни Жамият фойдасига ҳал қилиш мақсадида тегишли суд мажлисларида иштироки таъминланмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш