July 19, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Мароқанд нефть базаси”сининг электрон автомобиль тарозилари давлат қиёсловидан ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз”АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан истеъмолчиларга етказиб берилаётган нефть маҳсулотлари ҳисобини юритишда фойдаланилиб келинаётган автомобиль тарозиларни амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мос ишлатилиши юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Мароқанд нефть базаси” МЧЖ томонидан нефть маҳсулотларини реализация қилиш жараёнларида ишлатилиб келинаётган электрон автомобиль тарозилари узлуксиз ишлатилишини таъминлаш ҳамда амалдаги “ГОСТ 8.453-82” ва “ГОСТ 29329-92” меъёрий ҳужжатлар талабларига асосан махсус намунавий тошлар ёрдамида давлат қиёслов кўригидан ўтказилди.

Қиёслов жараёнлари ижобий якунланиб, “Ўзбекистон миллий метрология институти” Давлат муассасаси Самарқанд филиали томонидан мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилди.

Қиёслов ишларини амалга ошириш орқали “Мароқанд нефть базаси” МЧЖ томонидан истемолчиларга етказиб берилаётган нефть маҳсулотларининг ҳисоби тўғри юритилиши таъминланади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|