“Ўзбекнефтгаз”: “Арслон” газни комплекс тайёрлаш қурилмасининг қувватини кенгайтиришда заҳирида турган ускуналардан фойдаланилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш мақсадида газни комплекс тайёрлаш қурилмаларининг ишлаб чиқариш қувватларини оширишга қаратилган қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасидаги “Арслон” газни комплекс тайёрлаш қурилмасининг қувватини кенгайтириш учун қўшимча технологик тармоқ барпо этилмоқда.
Технологик тармоқни қуришда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг ички имкониятларидан фойдаланиш орқали харажатларни иқтисод қилиш ва омборларда ишлатилмай турган ускуна ва жиҳозлардан фойдаланиш мақсад қилинган.
Айни пайтда Муборак, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва Муборак газни қайта ишлаш заводи захираларида турган ускуна ва жиҳозларни қурилиш майдонига етказиш бўйича тегишли департаментлар билан биргаликда ишлар олиб борилмоқда.
Мазкур заҳирадаги ускуналарнинг яроқлилигини аниқлаш учун “O’ZLITINEFTGAZ” АЖга қарашли “DAESAN NDE INTERNATIONAL ENGINEERING” МЧЖ томонидан техник кўрик ва диагностикадан ўтказилди ва тегишли хулосалар олинди.
Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “Помуқ” газни комплекс тайёрлаш қурилмасидаги мавжуд захирада турган кунлик қуввати 3,0 млн куб метр табиий газни паст ҳароратда сепарациялаш имкониятига эга бўлган технологик тармоқнинг “C-101/1”, “C-102/1”, “С-0/1” – сепараторлари ва “Т-101/1” – иссиқлик алмаштиргич ускунаси ҳамда Муборак газни қайта ишлаш заводининг конденсатни барқарорлаш қурилмаси “Е-1” суюқлик ажратгич ускуналари диагностикадан ўтказилиб техник ҳолати қониқарлилиги бўйича хулосалар олинди.
Эндиликда “DAESAN NDE INTERNATIONAL ENGINEERING” МЧЖ томонидан тақдим этилган хулосалар бўйича “O’ZLITINEFTGAZ” АЖга дастлабки маълумотлар (“Арслон” ГКТҚнинг технологик параметрлари, газ таркиби, ускуналар паспортлари маълумотлари) тақдим этилиши ва тегишли ҳисоб-китоблар асосида ажратилиши режалаштирилган ускуналарнинг қайта ишлатилиши бўйича ишлар олиб борилмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|