“Ўзбекнефтгаз”: Сиқув компрессор станцияларини барқарор ишлатиш учун хорижий компаниялар билан хамкорлик амалга оширилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ва сиқув компрессор станцияларини барқарор ишлашини таъминлаш борасида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Муборак ва Шўртан бошқармаларининг сиқув компрессор станцияларида АҚШнинг “Dresser Rand” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, хозирда “Siemens Energy” компанияси томонидан бошқарилаётган “DR-61” русумли кучланиш турбиналари ишлатиб келинмоқда.
Кучланиш турбиналарини ишлаб чиқарувчи томонидан белгиланган йўриқномага асосан ҳар 100 000 мото соатда капитал таъмирлаш ишларини бажариш белгилаб қўйилган.
Бугунги кунда сиқув компрессор станцияларидаги “DR-61” русумли 9 та кучланиш турбиналаридан 6 таси белгиланган меъёрдан ортиқ ишлаб, газ ҳайдаш қувватларини оширишга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Кучланиш турбиналарни ўз вақтида капитал таъмирланмаслиги ёзги мавсумда ташқи ҳарорат кўтарилиши ҳисобига, отсек ичидаги ҳарорат ҳам меъёридан ошиб, газ ҳайдаш агрегатларининг кутилмаганда авария ҳолатида тўҳтаб қолишига олиб келади.
Бошқармалардаги сиқув компрессор станцияларини тўхтовсиз ва хавфсиз ишлашини таъминлаш ва шартнома тузиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг мутахассислари Бирлашган Араб Амирлигининг Абу-Даби шаҳрига “Siemens Energy” тасарруфидаги “Dresser-Rand” компаниясига етиб боришди.
Мутахассислар “Dresser-Rand” базасининг иш фаолияти билан яқиндан танишиб, кучланиш турбиналарни капитал таъмирлаш вақтидаги техник жиҳатдан мураккаб бўлган текшириш, хисоблаш, йиғиш, созлаш ва синов жараёнларини олиб бориш тартибини ўрганиб чиқди ва “Dresser-Rand” компанияси мутахассислари билан тажриба алмашилди, шунингдек компаниянинг фаолиятига бағишланган тақдимот билан танишишди.
Шундан сўнг, “Siemens Energy” ва “Dresser-Rand” компаниялари мутахасислари билан биргаликда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги 6 дона кучланиш турбиналарни капитал таъмирлаш учун техник ва тижорат йўналишлари доирасида музокаралар ўтказилди. Музокаралар натижасида кучланиш турбиналарни ишлаб чиқарувчи заводнинг талаблари асосида сифатли ва қисқа фурсатда таъмирлаш хамда шартнома тузиш бўйича бир қатор масалаларни муҳокама қилинди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан бошқармалардаги сиқув компрессор станцияларини тўхтовсиз ишлатиш ҳамда Республикамиз истеъмолчиларига табиий газни барқарор ва узлуксиз етказиб берилиши мақсадида барча чораларни кўрмоқда.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|