February 15, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига халқаро даражадаги сертификатлар тақдим қилинди   

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПҚ-5133-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” AЖ тизимидаги корхоналарда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхоналарда нефть ва газ соҳасида халқаро “ISO 9001”, “ISO 50001”, “ISO 45001”, “ISO 14001” стандартлар талаблари асосида сифат менежмент тизимларини жорий қилинмоқда.

Шунингдек, жорий қилинган сифат менежмент тизимларини халқаро стандартлар талаблари асосида қайта сертификатлаштириш бўйича Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида халқаро стандартлар “ISO 9001”, “ISO 50001”, “ISO 45001”, “ISO 14001” талаблари асосида бошқарув тизимидаги сиёсати, мақсадлари, жараёнлар харитаси ва қўлланмалар ишлаб чиқилди. Бундан ташқари ишчи-ходимлар халқаро стандарт талаблари асосида ўқитилиб сертификатлар берилди.

Таъкидлаш жоизки, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида олиб борилган ишлар натижасида “Cert International” экспертлари томонидан халқаро “ISO 9001”, “ISO 50001”, “ISO 45001”, “ISO 14001” стандартлар талаблари асосида аудит ўтказилди.

Аудит натижасига кўра, бошқармага халқаро даражадаги сертификатлар тақдим қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|