May 12, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Бирламчи бензин ва газойль хом ашёларини импорт қилиш бўйича тендер эълон қилинди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг қайта ишлаш ва ишлаб чиқариш қувватларидан самарали фойдаланиш ҳамда республика истеъмолчиларини узлуксиз сифатли нефть маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилаётган Бирламчи бензин (https://etender.uzex.uz/lot/75239) ва газойль (https://etender.uzex.uz/lot/83543) хом ашёларини импорт қилиш бўйича қонунда белгиланган тартиблар асосида тендер эълон қилинди.

Тендерда мулкчилик шаклидан қатъий назар ҳар қандай ҳуқуқий шахслар, шу жумладан, кичик бизнес субъектлари иштирок этишлари мумкин, квалификация талабларига жавоб бермайдиган ҳуқуқий шахслар бундан мустасно.

Тендерда қатнашиш учун иштирокчидан қуйидагилар талаб қилинади:

• тендер шартлари билан танишиш учун махсус ахборот порталга жойлаштирилган тендер ҳужжатларининг электрон кўринишини олиш ёки кўчириб олиш;

• мазкур тендер шартлари йўриқномаси талабларига мувофиқ тендер таклифлари ва квалификация ҳужжатларини тақдим этиш;

• ўзининг тендер таклифини таъминлаш юзасидан кафолат тақдим этиш;

• Банк кафолати Буюртмачи фойдасига расмийлаштирилган бўлиши ва квалификация ҳужжатлари пакетига солинган бўлиши шарт.

Чет эллик қатнашчилар бай пулини АҚШ доллари, евро ёки россия рубли шаклида киритиши мумкин.

Тендерда қатнашишни хоҳловчилар ўтказилаётган тендерга тааллуқли изоҳларни олиш учун ишчи органга мурожаат қилишлари мумкин.

Тендер таклифлари 200900, Бухоро вилояти, Қорвулбозор шаҳри, Мустақиллик кўчаси 1, манзилида 2022 йил 17 май куни қадар қабул қилинади.

Батафсил маълумотлар олиш учун масъул шахс – С.С.Назиров билан боғланиш мумкин.
Тел.:(+998 65) 365 42 50 (қўшимча. 506); +998 65 364 42 50;
+998 91 311 16 61; +998 93 476 07 64.
E-mail: [email protected] ва [email protected]

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|