December 23, 2022

"Ўзбекнефтгаз”: "Қулбешкак" конидаги қудуқда перфорация ишларидан сўнг яна табиий газ ва конденсат қазиб олишга эришилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Қулбешкак” конининг 63-сонли қудуқда амалга оширилган капитал таъмирлаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди.

Жумладан, қудуқда қўшимча перфорация қилиш ишлари “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилганидан сўнг, қудуқ ишга туширилди.

Ушбу қудуқда 1827-1825 метр ва 1817-1814 метр оралиғларида перфорация ишлари олиб борилди, ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 100 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1,9 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: "Қулбешкак" газконденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2008 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|