“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигида қазиб чиқариш ва қайта ишлаш, ижро интизоми, коррупцияга қарши курашиш ҳамда самарадорликни ошириш борасида йиғилиши ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан нефть-газ хомашёсини қазиб олиш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалалари бўйича берилган топшириқлар ижросини бажариш мақсадида “Ишчи гуруҳ” тузилиб, “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида Департамент раҳбарлари ҳамда мустақил бўлим бошлиқлари иштирокида ўтган йиғилишда Халқаро консультантларни жалб қилиб, стратегик ёндашувларни белгилаб олиш, нефть-газ соҳасида ҳисоб-китоб механизмлари шаффофлигини таъминлаш, корхоналарни молиявий соғломлаштириш, операцион самарадорликни ошириш орқали харажатларни қисқартириш, бошқарув тизимини илғор хорижий тажриба асосида ташкил этиш бўйича қилинаётган ишлар муҳокамаси ўтказилди.
Бундан ташқари, табиий газ қазиб чиқарилиши ҳамда углеводородлар захирасини ошириш борасида йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш, ишлаб чиқариш, қайта ишлаш жараёнида коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик масалалари кўриб чиқилди.
Бошқарув раиси аввало иш жараёнида ходимлар учун барча шароитлар яратилгани, иқтисодий-ижтимоий қўллаб-қувватлов амалга оширилиб келинаётган бўлишига қарамай, айрим масъуллар белгиланган вазифаларини бажаришда совуққонликка йўл қўйишаётгани кескин танқид қилинди.
Геология қидирув ишларида янгича ишлаш, углеводородлар қазиб чиқариш ҳажмини ошириш, бурғилаш ва капитал таъмирлаш, йўқотишларни камайтириш, экспорт, харидлар, маҳаллийлаштириш масалаларида кўрсаткичларни сўзсиз бажарилиши бўйича топшириқлар берилди.
Ушбу йиғилишда, Бошқарув раиси истеъмолчиларга автобензин етказиш масалаларига алоҳида тўхталиб, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан 2022 йилнинг июнь ойида 92 900 тонна углеводород хом ашёларин қайта ишлаш шарт эканлигини билдирди.
Шунингдек, ҳозирда Республикада ғалла мавсуми давом этаётгани инобатга олиниши ҳамда дизель ёқилғиси бўйича танқислик юзага келмаслиги бўйича барча чоралар кўрилиши бўйича топшириқлар берилди.
Бошқарув раиси йиғилиш давомида жамиятнинг ахборот тизимлари ҳамда ресурслари маълумотларининг сақланишини, киберхавфсизликни таъминлаш, ахборот тизимлари ва ресурсларидаги заифликлар, кибертаҳдидлар, киберҳужумлар олдини олиш учун масъул мутахассисларга вазифаларни белгилаб берди.
Йиғилишда коррупцияга қарши учун аввало ҳар бир масъул раҳбарнинг ва унинг қўл остида иш фаолиятини олиб бораётган ходимларнинг шахсий жавобгарлиги ҳамда қатъий тартиб-интизомли бўлиши кераклиги яна бир бор қайд этилди.
Бу борада Бошқарув аппарати билан ишлаш, Молиявий ва комплаенс назорат, Персонални бошқариш департаменти раҳбарларига алоҳида топшириқлар берилди.
Бошқарув раиси “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тўлиқ очиқлик ва ошкоралик сиёсати қўллаб-қувватланиши ҳамда ОАВ билан доимий алоқалар ўрнатилганини таъкидлаб, ишлаб чиқариш ҳамда қайта ишлаш жараёнлари, маҳаллийлаштириш ҳамда харидлар борасида қилинаётган ишларни очиқ кўрсатиб бориш борасида алоҳида топшириқ берди.
Шу сабаб, Матбуот анжумани ташкил қилиниб ўз йўналишларида барча раҳбарлар ОАВ ходимларининг саволларига жавоб бериб, жамоатчиликни қизиқтирган масалалар бўйича мунтазам ахборот бериб бориши бўйича вазифалар белгилаб берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|