February 17, 2023

“Ўзбекнефтгаз” : 16 февраль куни биржа савдоларига 6 805 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди

Бош саҳифа Русский

Республика истеъмолчиларини автобензин билан узлуксиз таъминлаш мақсадида АИ-80 русумидаги автобензиннинг биржа савдоларига жойлаштириладиган ҳажми оширилмоқда. Бунинг натижасида 16 февраль куни биржа савдоларига 6 805 тонна АИ-80 автобензин сотиш учун жойлаштирилди.

2023 йил 16 февраль куни Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи (Бухоро НҚИЗ) 3,1 минг тонна ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 1,2 минг тонна, жами 4,3 минг тонна АИ-80 русумли автобензин ишлаб чиқарилди.

Истеъмолчилар томонидан харид қилинган миқдорларни нефть базалар томонидан ўз вақтида етказиб бериш учун Бухоро НҚИЗ томонидан АИ-80 русумли автобензинни узлуксиз юклаб бериш назоратга олинди.

Жорий ой давомида нефть базаларга жами 84 893 тонна, жумладан 16 февраль куни 5 345 тонна Аи-80 русумли автобензин юклаб берилди.

2023 йил 16 февраль куни тасарруфдаги нефть базалари орқали истеъмолчиларга жами 7 276 тонна АИ-80 автобензин тарқатилди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 350 тонна, Тошкент шаҳри ва вилоятида 2 604 тонна, Андижонда 479 тонна, Бухорода 631 тонна, Жиззахда 237 тонна, Қашқадарёда 408 тонна, Навоийда 264 тонна, Наманганда 466 тонна, Самарқандда 527 тонна, Сурхондарёда 433 тонна, Сирдарёда 201 тонна, Фарғонада 425 тонна ва Хоразм вилоятида 251 тонна.

2023 йил 17 февраль ҳолатига Жамият тасарруфидаги нефть базалар ва нефтни қайта ишлаш заводларида 36,7 минг тонна автобензин қолдиқлари мавжуд.

Нефтни қайта ишлаш заводларида 100,2 минг тонна хом-ашё захираси яратилган, жумладан Бухоро заводида 76,8 минг тонна ва Фарғона заводида 23,4 минг тонна.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|