“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасининг цех ва қурилмаларида тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Хусусан, Шўртан газ кимё мажмуасининг цех ва қурилмаларида ҳам жорий куз-қиш олди тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилоятининг Ғўзор туманида жойлашган ушбу газни чуқур қайта ишлашга мўлжалланган мажмуа 2002 йилда ишга туширилган. Мажмуа йилига 4,0 млрд куб метргача хом ашё газини қайта ишлаш, 3,5 млрд куб метр истеъмолчилар учун табиий газ, 125 минг тоннадан ортиқ полиэтилен грануласи, 110 минг тоннадан зиёд суюлтирилган газ, 90 минг тоннадан ортиқ газ конденсати, 1,0 минг тоннадан ортиқ олтингугурт грануласини ишлаб чиқариш қувватига эга.
Айни пайтдаги мажмуанинг Этилен ишлаб чиқариш цехидаги “GB-1201”, “GB-1501”, “GB-1601”, “GT-1801” газтурбиналарига ўрнатилган “Siemens AG”, “Woodword”, “АВВ” компанияларининг бошқарув контроллерлари, бошқарув шкафлари ва кириш-чиқиш модуллари қайта назоратдан ўтказилиб, зарур ҳолларда янгисига алмаштирилмоқда.
Шунингдек, Полиэтилен ишлаб чиқариш цехнинг Экструдер қурилмасида Бошқарув шкафидаги “PLC 5/40 С Allen-Bradley”, “PanelView Plus” бошқарув панеллари, назорат ўлчов асбоблари ва бошқарув клапанларига зарур созлаш амалга оширилмоқда.
Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган.
Қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида йил давомида тўхтовсиз, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичлари ўз вақтида бажарилишини кўзда тутилган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|