June 13, 2022

Ўзбекнефтгаз”: "Хожиқазган" конида қайта таъмирланган қудуқдан табиий газ ва газ конденсати қазиб олинмоқда (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига кўра, конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Хожиқазган” конининг 54-сонли қудуғида ҳам капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди.

“Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” АЖ мутахассислари томонидан олиб борилган капитал таъмирлашдан сўнг, қудуқ ишга туширилди.

Ушбу қудуқда 1929-1925, 1922-1920 ва 1914-1907 метр оралиғларида перфорация ишлари олиб борилди. Ўзлаштириш натижасида қудуқдан ўртача кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: "Ходжиказган" газоконденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракул туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|