September 20, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Газни цеолит ёрдамида олтингугурт бирикмасидан тозалаш цехининг иссиқлик алмашиниш аппарати реконструкция қилинди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқарма ва заводларида ишлаб чиқаришнинг узлуксизлигини ҳамда қайта ишланаётган табиий газнинг сифат кўсаткичларини таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишлари, модернизация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Хусусан, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бош иншоатда жойлашган Газни цеолит ёрдамида олтингугурт бирикмасидан тозалаш цехи 1-блокида “Чирчиқ Маш” МЧЖда қайта реконструкция қилинган 1 комплект иссиқлик алмашиниш аппаратини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу аппаратларни ўрнатиш билан қурилмада газни олтингугуртдан тозалаш жараёнларининг узлуксиз, барқарор ишлашини таъминлаш кўзда тутилган.

Шунингдек, ушбу чора-тадбирни амалга ошириш ҳисобига қайта ишланаётган табиий газ сифат кўрсаткичларини “ОʻzDSt-948:2016” стандартлари даражасида бўлиши ва қурилмаларнинг газни қайта ишлаш қувватларини оширишга эришилади.

Лойиҳа доирасида қурилиш монтаж ишлари бош пудратчи “Муборакнефтгазмонтаж” АЖ томонидан амалга оширилмоқда.

Айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Углеводородларни қазиб чиқариш департаменти ва бошқарма мутахассислари томонидан қурилмада аппаратни ишга туширишга тайёрлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Маълумот учун: Шўртан нефть газ қазиб чиқариш бошқармаси Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган. 1985 йилда ишга туширилган Газни цеолит ёрдамида олтингугуртдан тозалаш цехининг 1-блоги табиий газни олтингугурт бирикмасидан тозалашга мўлжалланган. Унинг йиллик лойиҳавий қуввати Шўртан нефть газ қазиб чиқариш бошқармаси, “Гиссарнефтгаз” ҚК, “ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компания”сига қарашли газ конлардан қазиб олинадиган 4,0 млрд куб метр табиий газини қабул қилиш эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|