October 3, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Мутахассислар “Лукойл” корхоналарида жорий этилган хавфсизлик қоидалари бўйича янги тажрибаларни ўзлаштиришди

Бош саҳифа Русский

Аввал хабар берганимиздек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ фаолиятига янгилик олиб кириш, ишни самарали ташкил қилишнинг илғор услубларидан фойдаланишни жадаллаштириш борасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Россия Федерациясининг “ЛУКОЙЛ” компанияси билан 2021-2022 йилларга мўлжалланган йўл харитаси тасдиқланган эди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига мувофиқ, мазкур йўл харитаси ижросини таъминлаш ҳамда нефть-газ саноати корхоналарида меҳнат қилаётган ходимларнинг малакасини ошириш мақсадида “ЛУКОЙЛ” компанияси томонидан амалиёт жараёни ташкил этилди.

Навбатдаг малака ошириш жараёнига “Ўзбекнефтгаз” АЖ Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти ҳамда корхона ва бошқармаларнинг экология хавфсизлиги бўлимларидан 10 нафар масъул мутахассислари жалб этилди.

Улар “Лукойл” компаниясининг Пермь шаҳрида жойлашган корхоналардаги саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги бўйича йўлга қўйилган ишлар билан танишишди.

Амалиёт ўташ давомида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш мақсадида заводда жорий этилган меҳнат муҳофазаси, саноат, газ, электр ва ёнғин хавфсизлиги мавзулари бўйича мутахассислар билан бир қатор брифинглар ўтказилди.

Асосий ишлаб чиқариш майдончасидаги нефтни чуқур қайта ишлашга мўлжалланган қурилмаларнинг ишлаш жараёнларида саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлигида юзага келадиган муаммоли масалалар ва уларни ҳал қилиш йўллари бўйича янги тажрибалар ўзлаштирилди.

Ходимларнинг билимини синовдан ўтказиш, малакасини ошириш ва юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда ўзини тутиш қоидаларини амалда қўллаш мақсадида фавқулодда ҳолатларни олдини олишга мўлжалланган хоналарга ташриф амалга оширилди.

Амалиёт якунида давра суҳбати ўтказилди ва ўрганилган билимларнинг натижалари сарҳисоб қилинди. Мутахассислар “ЛУКОЙЛ-Пермьнефтеоргсинтез” корхонасининг ишлаб чиқариш майдонларида олган билимларини келгусида "Ўзбекнефтгаз" АЖда жорий этишни мақсад қилишган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|