“Ўзбекнефтгаз”: Германия банки билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖда Германиянинг йирик банкларидан бири бўлган “Landesbank Baden-Württemberg”(LBBW) банки вакиллари билан ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан навбатдаги учрашув ўтказилди.
Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Молиявий институтлар билан ишлаш ҳамда қарздорлик мажбуриятларини бошқариш департаменти ходимлари банк вакилларини акциядорлик жамият томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар, уларнинг натижалари, амалга оширилаётган трансформация жараёнлари ва лойиҳалар юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирди.
Шунингдек, “Landesbank Baden-Württemberg” банки томонидан кредит лойиҳалари риски, лойиҳани молиялаштириш бўйича Экспорт кредит агенликлари (ЭКА) суғуртаси кафиллигида кредит жалб қилиш ва халқаро молиявий бозорлар йўналишлари бўйича маълумот бериб ўтилди.
Ўз навбатида хорижий банк билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг айни жараёнлари ва ушбу лойиҳаларга банк томонидан таклиф этиладиган молиявий инструментлар муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Германия банки билан ҳамкорликни ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканлиги таъкидланди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш